“Янги Қозоғистон”. Тўқаев Конституцияга ўзгартиришлар киритмоқчи
Олам
−
29 Апрель 2022
4727Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказилишини эълон қилди.
“Референдум энг муҳим демократик институтдир, бироқ у Қозоғистонда охирги марта 1995 йилда амалдаги Конституция тасдиқланганда ўтказилган. Кейин “Референдум тўғрисида”ги Конституциявий қонун қабул қилинган, шунга қарамай, у ҳеч қачон амалда қўлланилмаган. Ўйлайманки, Конституцияни умумхалқ овоз бериш йўли билан ўзгартириш халқ иродасининг ёрқин ифодаси бўлади. Референдум ҳар бир фуқарога мамлакат тақдирини ҳал қилишда бевосита иштирок этиш имконини беради ҳамда ҳар томонлама демократлаштириш ва Янги Қозоғистон қуриш йўлидаги ҳаракатимизни мустаҳкамлайди”, деган Тўқаев.
Унинг таъкидлашича, барча фуқаролар умумий ишда иштирок этмаса, на давлат аппарати, на сиёсий қарорлар, на иқтисодий дастаклар мамлакатни янгилаш мақсадига олиб кела олмайди.
“Янги Қозоғистонни барпо этиш учун биз индивидуал ва ижтимоий қадриятлар тизимини тўлиқ ислоҳ қилишимиз керак”, деган Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь