Янги қонун билан вояга етмаганлар Қуръон ўрганиши мумкин эмасми? 

Жамият 10734

Маълумки, куни кеча янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 8-моддасида ҳар ким диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш ҳуқуқига эгалиги, диний таълим муассасаларида ўқишга фуқаролар қонунчиликка мувофиқ умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки профессионал таълим олганидан кейин қабул қилиниши белгилаб қўйилган. 

Қонунда белгиланганидек, диний таълим муассасаларига болалар камида мактабни битиргач, қабул қилиниши мумкин. Айрим ота-оналар эса фарзанди болалигиданоқ араб тилини билиши, Қуръон ёд олиши, ҳадисларни ўрганишини истайдилар. Айни вақт қонуннинг ушбу моддаси ота-оналар орасида “фарзандим 18 ёшга тўлмагунча Қуръонни ўргана олмайдими”, деган саволларни келтириб чиқармоқда. Хўш, бунда қандай йўл тутиш керак? QALAMPIR.UZ Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаевга ушбу савол билан юзланди. 

“Қонунда бу норма мавжуд эмас. Яъни 18 ёшга тўлмаган болалар Қуръонни ўрганиши мумкин эмас, деган масала кўтарилмаган. Чунки Қонунимизнинг ўзига хос универсаллиги ҳам шундаки, у битта конфессия эмас, балки барча конфессияларга бир хил кўз билан қарайди ҳамда қонунда бир конфессияни манфаатидан келиб чиққан ҳолда норма белгиланмаган. Бирорта нормамиз маълум бир конфессияга тааллуқли эмас”, дейди Эшнаев.

Қўмита мансабдори сўзида давом этаркан, мамлакатда 17 та Қуръон курслари фаолият юритаётганини айтди. 

Ҳозирги кунда юртимизда 17 та Қуръон курслари фаолият юритмоқда. 18 ёшга тўлмаган болаларнинг тарбиясига биринчи навбатда уларнинг ота-онаси масъул. Қуръон ўргатиш ёки бошқа диний таълим масалалари бўлса буни бевосита ота онаси ўргатиш ҳуқуқига эга. Бу ҳеч қандай тақиқга учрамайди”, дейди Дилшод Эшнаев.

Чарос Шодмонқулова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 475
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×