Янги Қирол даврида Буюк Британия Россияга илк санкцияларни киритди

Олам

image

Буюк Британия ҳукумати Россияга нисбатан санкциялар рўйхатини яна 92 киши билан кенгайтирди. Ҳужжатнинг янгиланган версияси бугун, 26 сентябрь куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида пайдо бўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу янги Бош вазир Лиз Трасс ва янги Қирол Чарльз даврида Россияга қўйилаётган илк санкция. 

Санкциялар рўйхатига, хусусан, "Гознак" ОАЖ, Запорожье вилояти (тан олинмаган) давлат маъмурияти раҳбари Евгений Балицкий, Запорожье вилояти ҳукумати раҳбари Антон Кольцов ва Херсон давлат маъмурияти раҳбари Александр Кобец киритилган. 

Рўйхатга шунингдек, Сбербанк, Газпромбанк ва Откритие Банк бошқаруви аъзолари, “Гознак” ОАЖ, ВТБ Банк Кузатув кенгаши аъзоси Валерий Сидоренко, Мариупол мэри Константин Ивашенко, Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов, Урал кон-металлургия компанияси президенти Константин Махмудов, Россиянинг “Қизил майдон” ривожланиш компаниялари гуруҳининг эгаси Зарах Илиев ва унинг директорлар кенгаши раиси Год Нисанов, “АРЕТИ” халқаро компаниялар гуруҳи президенти Игор Макаров кирди. 

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлининг сўзларига кўра, санкциялар Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги референдум ташкилотчилари, шунингдек, Россия “махсус ҳарбий операцияси”ни қўллаб-қувватлаётган, Россия ҳукуматига ёрдам берадиган ёки у билан ҳамкорликдан фойда кўраётганларга қаратилган. 

“Қурол билан ўтказилган сохта референдумлар эркин ёки адолатли бўлиши мумкин эмас ва биз бу натижаларни ҳеч қачон тан олмаймиз. Улар Украинанинг Россия эгаллаб олган ҳудудларида зўравонлик, таҳдидлар, қийноқлар ва мажбурий депортацияларнинг яққол намунасига амал қилади”, дейди ташқи идора раҳбари. 

Шунингдек, у, Украина халқини "керак бўлган вақтгача" қўллаб-қувватлашга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин Россияга санкция

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг