“Янги авлод” МСЗ: 2026 йилда бизнес учун қандай истиқболлар очилади?
Бизнес
−
06 Январь 2475 4 дақиқа
2026 йилда кенгайишга интилаётган компаниялар учун “Янги авлод” махсус иқтисодий зонасида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, ривожланиш ва ўсиш учун ноёб имкониятлар тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-138-сон қарори билан таъсис этилган “Янги авлод” махсус саноат зонаси 2026 йилда резидентларни фаол жойлаштириш фазасига ўтади. “Янги авлод” ҳудуди Янги Тошкент ривожланиш концепцияси чегарасига яқин жойлашган бўлиб, 20 минг гектар ерни қамраб олади. Яқин келажакда ҳудуд ёнида янги халқаро аэропорт барпо этилади ва Тошкент–Самарқанд транспорт йўлаги қурилади.
Илк босқичларда қатнашиш бизнес учун қуриб битказилаётган инфратузилма базасидан фойдаланишгина эмас, балки лойиҳага ўз операцион талабларини инобатга олган ҳолда интеграциялашиш имкониятини ҳам беради. Ушбу формат иш бошлашда салмоқли мослашувчанликни таъминлаб, бизнеснинг ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда махсус саноат зонаси муҳитига интеграциялашув жараёнини ҳам осонлаштиради.
Саноат лойиҳаси учун тайёр муҳит
“Янги авлод” МСЗ олдиндан тахт қилинган муҳандислик инфратузилмаси билан шакллантирилмоқда. Участкаларга энергия ресурслари, сув, йўллар ва сув чиқариш тизимлари тортиб борилмоқда. Бу лойиҳанинг бошланғич босқичида инвестор учун инфратузилмавий вазифаларнинг бир қисмини сезиларли енгиллатади.
Ушбу зонада 160 мВа қувватга эга янги нимстанция қурилиши бошланганлиги ҳақида хабар берилганди. У барқарор энергия таъминотини кафолатлаб, ташқи етказиб берувчиларга боғлиқликни камайтиради. Бу энергияталаб тармоқларда ишловчи корхоналар учун алоҳида аҳамиятлидир. Объектнинг фойдаланишга топширилиши 2026 йил иккинчи чорагига мўлжалланган.
Халқаро логистик хаб билан интеграция
“Янги авлод” ҳудудида Ўзбекистонда энг йирик халқаро транспорт-логистик хаб бунёд этилади. Ушбу лойиҳа Тошкент ҳокимлиги ва Дубайнинг DP World компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Инфратузилма темирйўл терминалини, А тоифадаги омборларни, божхона расмийлаштириш зоналарини, кросс-докинг ва автомобилларни сақлаш майдонларини ўз ичига олади. 4PL форматидаги мультимодал логистик ечимларнинг қўлланилиши резидентларга транспорт сарфларини сезиларли қисқартириш ва маҳсулотни сақлашга сарфларни оптимизациялаш имконини беради.
Резидентлар учун имтиёзлар
“Янги авлод” МСЗ резидентлари тўрт турдаги солиқдан озод этилади: фойда солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи, ер солиғи. Шунингдек, божхона имтиёзлари ҳам амал қилади. Ер участкалари узоқ муддатли фойдаланишга берилади ва молиялаштиришни жалб қилишда таъминот сифатида қўлланилиши мумкин.
Бошқарувчи компаниянинг роли
“Янги авлод”да ягона дарча формати татбиқ этилган, у инвесторни барча босқичларда – аризани тақдим этиш ва юридик шахсни рўйхатдан ўтказишдан бошлаб то муҳандислик тармоқларига уланиш ва объектни фойдаланишга топширишгача комплекс қўллаб-қувватлашни таъминлайди. Бизнес учун бу ишлаб чиқариш босқичига чиқиш муддатларининг қисқаришини ва бошқарув юкламасининг камайишини англатади. Инфратузилмавий ва маъмурий вазифаларни бир вақтда ҳал этиш ўрнига резидент жамоаси бор эътиборини ишлаб чиқариш жараёнларига ва стратегияларни ишлаб чиқишга қаратиши мумкин бўлади. Қарорларни қабул қилиш таомиллари вақт доирасида стандартлашган. Аризани рўйхатга олиш икки кунгача, ҳужжатларни тайёрлаш – яна икки кун, лойиҳанинг комиссия томонидан кўриб чиқилиши эса – беш кунгача вақт олади. Бу лойиҳани йўлга қўйишнинг очиқ-ойдин ва тайинли кетма-кетлигини таъминлайди.
Ҳозирги резидентлар профили
“Янги авлод” МСЗ турли саноат тармоқлари учун универсал майдон сифатида ривожланади. Амалдаги корхоналар сафида East Can Solutions алюмин идиш-товоқ заводи мавжуд, жорий йил октябрь ойида бу ерга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди. Бундан ташқари, зонада озиқ-овқат, қурилиш ва электротехника тармоқлари компаниялари иш юритмоқда.
Резидентлар қаторида:
- JAC Motors Toshkent — йўловчи ва тижорат транспорти ишлаб чиқарувчи автосаноат корхонаси;
- EAS Company — учувчисиз парвоз аппаратларига қарши туриш тизимлари ишлаб чиқувчиси;
- Mission Foods — ярим тайёр маҳсулотлар, соуслар ва хамирли маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларига эга, ресторанлар ва кафелар учун маҳсулотлар етказиб берувчи компания;
- Krantas Group — металл конструкциялар, автоцистерналар, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчиси.
Хитой ва БАА компаниялари ҳам “Янги авлод”ни танладилар. Хорижий инвесторларнинг мавжудлиги бу ҳудудга ва унинг бошқарув моделига ишончнинг ифодаси бўлиб хизмат қилади.
Бошқарувчи компаниянинг расмий ресурсларида “Янги авлод” имкониятлари билан танишиш ва консультация олиш мумкин.
Телефон: +998771512414
+998781137171
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси