Янги ҳарбий ёрдам: АҚШ Украинага қандай қуроллар беради? 

Олам 7084
image
-

Кеча, 6 май куни ажратилиши эълон қилган Украинага АҚШ ҳарбий ёрдамининг янги пакети 25 минг снаряд ва учта артиллерияни бошқариш радар тизими, шунингдек, радиоэлектрон уруш тизимларини ўз ичига олади. Бу ҳақда Пентагон Матбуот котиби Жон Кирби томонидан тарқатилган баёнотда айтилади.  

“Ушбу пакетга киритилган воситалар Украина шарқида олдинга силжишда давом этаётган Россия кучлари билан жанглар нуқтаи назаридан Украинанинг муҳим эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган”, деган у. 

Ҳужжатга кўра, Қўшма Штатлар, хусусан, Киевга 155 миллиметрли гаубицалар учун 25 минг снаряд, учта Америка AN/TPQ-36 артиллерияни бошқариш радар тизими, шунингдек, бошқа ускуналар ва эҳтиёт қисмлар топширади. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам ажратилишини маълум қилганди. Шу билан бирга, Америка етакчиси АҚШ Конгресси томонидан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағ деярли тугаганини эслатган. Шу муносабат билан Байден яна қонунчиларни Вашингтон маъмурияти томонидан Киевга қўшимча 33 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш бўйича аввал юборилган сўровни маъқуллашга чақирган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 139
Рейтинг: 3
t
×