Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати меъёрдан юқорироқ бўлади – Ўзгидромет

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда янги ҳафтада қулай, қуруқ ва илиқ об-ҳаво шароити бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони антициклон периферияси белгилайди. Республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкун. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-25 даражадан ошмайди.

Кейинги кунларда, иш ҳафтасининг охиригача антициклон периферияси кучсизланиши кутилмоқда. Республика бўйича қулай, қуруқ ва илиқ об-ҳаво шароити бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво 7-10 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса 25-28 даражагача аста-секин исийди, бу ўртача иқлимий меъёрлардан бироз юқори.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1411

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг