Янги ҳафта жуда иссиқ бўлади – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
18 Июль 2022
27927Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 38-43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21-23 июль кунлари кундузи ҳаво 43-45 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47 даражагача исийди. Фақат республика шимолида 23 июлда иссиқ аста-секин 37-42 даражагача пасаяди.
Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
18-24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
LiveБарчаси