Янги ҳафта доллар курси ошиши билан бошланади
Жамият
−
18 Август 2023 9871 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,82 сўмга ошди ва 12 078,01 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 6,81 сўмга баландлади, 13 127,59 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 0,52 сўмга тушди ҳамда 129,50 сўмни ташкил этди.