Яна ёнғин: Тошкентда ичида парфюмерия воситалари бўлган юк машинаси ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
14 Июнь 2023
7469Бугун, 14 июнь куни Тошкент шаҳри Сергели туманида парфюмерия маҳсулотлари юкланган юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун соат 20:32 да Сергели тумани “Сўғдиёна” МФЙ Обиҳаёт кўчасида содир бўлган. Юк автомобиллари тураргоҳида турган, ичида парфюмерия маҳсулотлари бўлган юк машинасида ёнғин келиб чиққан ва бундан яқин атрофдаги бошқа юк автомобиллари ҳам зарар кўрган.
Ёнғинни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:39 да воқеа жойига етиб келган. Ёнғин соат 20:44 да қуршаб олинган ва соат 20:21 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугуннинг ўзида Жиззахдги 7 қаватли турар жой биносида ёнғин чиққани, Сирдарёда автобекатга ўт кетгани ҳамда Тошкентдаги мис цехида портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди. 12 июнь куни эса Қўқондаги энг йирик бозор ёниб кетганди.