Яна ноқонуний ов: Бу гал Зарафшон қирғовули овланди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида фуқаро томонидан Зарафшон қирғовули овланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, овланган 1 дона Зарафшон қирғовули Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро табиатга 3 миллион сўм миқдорда зарар келтирган. Маъмурий чора кўриш мақсадида туман жиноят ишлари бўйича судга юбориш учун ҳужжатлар тўпланмоқда”, дейилади бошқарма хабарида.

Маълумот учун, қирғовул ўрмон ҳамда экин майдонлари атрофида, дарё ва кўл қирғоғидаги чакалакзор тўқайларда яшайди. Ўзбекистон ҳудудида бу турдаги қушлар кўп овлангани сабабли камайиб кетган. Бироқ уларга зарур шароит яратилса, уларни тез фурсатда кўпайтириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилояти Арнасой туманининг “Золотой мост” деган ҳудудида фуқаро томонидан Қизил китобга киритилган пушти сақоқуш овланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг