Яна Қашқадарё. Савдо марказида юз берган муштлашув тўғрисида маълумот берилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қарши туманидаги кафелардан бирида “Қонли ишкал” сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди

Қайд этилишича, жорий йил 14 август куни Қарши тумани марказида жойлашган савдо марказида оммавий муштлашув юз берган. 

Хабарга кўра, соат тахминан 22:00 ларда Қарши туманида яшовчи О.Қ. ва шериги Х.Ё. билан бирга ўтириб овқатланиб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, савдо марказидан соат тахминан 00:00 ларда ташқарига чиққан. 

Савдо маркази олдида ўтирган фуқаролар А.Ф., Р.Р. ва И.Ж.лар билан ўзаро тортишиб қолган. О.Қ. И.Ж.ни юз қисмига ургач, ўртада жанжал юзага келиб, унга Х.Ё. ҳам қўшилган. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Қарши тумани ИИБ навбатчилик қисмида қайд этилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаролар О.Қ ва Х.Ё.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида аралаш кураш жангчиси Элбек Раҳимов бир гуруҳ одамлар томонидан қасддан пичоқланди ва бунинг оқибатида спортчи шифохонада вафот этди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

852

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг