MMA жангчиси Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши бўйича тафсилотлар очиқланди
3-саҳифа
−
18 Август 2021
75111Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида аралаш кураш жангчиси Элбек Раҳимов бир гуруҳ одамлар томонидан қасддан ўлдирилгани ҳақида хабар берган.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Элбек Раҳимов ўлдирилган қотиллик бўйича маълумот берди.
Унга кўра, кеча, 17 август куни соат 10:00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Элбек Раҳимовни кўп қаватли уйидан чиқишини кутиб туриб, у чиққанидан кейин етти нафар совуқ қуроллар билан қуролланган шахслар уни бош, юз, кўкрак ва танасининг бошқа соҳаларига уриб, оғир тан жароҳати етказиб, Gentra автомашинасига мажбуран миндириб, жиноий қилмишларини яшириш мақсадида Чироқчи тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб бориб, ташлаб кетишган.
Натижада Элбек Раҳимов кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шу куни шифохонада вафот этган.
Жиноятни “иссиқ излар”да фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор қидирув суриштирув тадбирлари натижасида шу куннинг ўзида жиноятга алоқадор Қарши шаҳри ва Қарши туманида яшовчи фуқаролар Ш.Т., Ж.А., О.Р., Я.Я., Ш.З. ва Э.А. ушланган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокурори томонидан З.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “л,п” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т., Ж.А., О.Р., Я.Я., Ш.З. ва Э.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди ҳамда ҳимоячи билан таъминланиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
LiveБарчаси