Яна допинг можороси. 2-ўринни қўлга киритган ўзбекистонлик спортчиларга олтин медаллар топширилди

Спорт

image

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақалар бошланишидан аввал Осиё гимнастика иттифоқининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда ташкилотнинг гимнастикани ривожлантириш борасида ортда қолган вақтда қилинган ишлари сарҳисоб қилиниб, олдинда турган қатор вазифалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида 2017 йилги қитъа биринчилигининг жамоавий баҳслардаги олтин медаллари ўзбекистонлик спортчиларга топширилди. Гап шундаки, ўшанда Қозоғистон терма жамоаси ғалаба қозонган, ўзбекистонликлар эса иккинчи ўринни қўлга киритган эдилар. Бироқ Қозоғистон терма жамоаси гимнастларининг қон таҳлилидан олинган допинг намуналари ижобий натижа кўрсатгач, қозоғистонлик спортчиларнинг кўплаб турнирлар қатори ушбу мусобақадаги натижалари ҳам бекор қилинди. Шу тариқа Анастасия Сердюкова, Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усмонова ва Анора Давлатовага тегишли бўлган олтин медаллар Ўзбекистон гимнастика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Руслан Мустаевга топширилди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Шунингдек, мусобақада яккаликда тўпда машқ қилиш бўйича тўртинчи ўринда қолиб кетган Анастасия Сердюкова ҳам қозоғистонлик рақибаси четлатилиши ҳисобига бронза медалига сазовор бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бадиий гимнастика

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг