Париж-2024: Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар финалда қатнашади

Спорт

image

Бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқи йўналишининг саралаш босқичи ортда қолди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мумтоза Исъҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Атальянц ҳамда Амалия Мамедова 64.000 балл билан 7-ўринни эгаллади.

Бу натижа орқали гимнастикачилар 9 августда бўлиб ўтадиган финал босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Қайд этиш жоиз, Олимпиадада яккалик баҳсларида Тахмина Икромова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Икромова кўпкураш йўналишининг саралаш босқичида 126.400 очко жамғаришга эришди. Бу якунда 14-натижа бўлди ва финал дастури учун камлик қилди. Шундай қилиб, Икромова жорий Олимпиададаги иштирокини якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Бадиий гимнастика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг