Таҳмина Икромова Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги рекордини янгилади

Спорт

image

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Таҳмина Икромова мамлакат делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Шахзод Шукуров хабар берди. 

Унинг маълум қилишича, яккаликнинг кўпкураш дастурида иштирок этган Икромова 131,3 балл билан энг яхши натижани қайд этган. 

Маълумот учун, мазкур медаль Ўзбекистон делегациясининг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларидаги 22-олтин медаль ҳисобланади. Ҳозиргача энг кўп олтин медаль 2018 йилги Жакартадаги Осиё Ўйинларида қайд этилган бўлиб, унда ўзбекистонлик спортчилар 21 та олтинга эга чиққан. Бироқ допинг сабабли кейинчалик битта олтин бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 октябрь куни Таҳмина Икромова, Вилана Савадян ҳамда Эвелина Аталянцдан иборат учлик 324,8 балл жамғарган ҳолда ўйинларнинг бадиий гимнастика бўйича жамоавий баҳсларида олтин медални қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари Бадиий гимнастика Тахмина Икромова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг