Яна бир ўзбекистонлик спортчи Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Жамият
−
21 Сентябрь 2019
4216Қозоғистон пойтахтида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Ўзбекистонлик курашчи Ҳасанбой Раҳимов -125 килограмм вазн тоифасида Токио-2020 га лицензия қўлга киритди.
Молдовалик Александр Романовни 6:0 ҳисобида мағлуб этган Раҳимов кечки дастурда бронза медали учун курашиш имконияти ва энг асосийси Токио Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритди. Раҳимов бронза медали учун хитойлик Живеи Денга қарши гиламга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоанинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган саккизинчи йўлланмасидир. Кечки дастурда -86 ва -97 килограмм вазн тоифаларида Жавраил Шапиев ҳамда Магомед Иброҳимов ҳам Олимпиада йўлланмаси учун кураш олиб боради.