Яна бир ўзбек жангчисининг UFC'га ўтишига бир қадам қолди
Спорт
−
18 Октябрь
24595Ўзбекистонлик MMA жангчиси Азизбек Темиров тез орада UFC'га ўтиши мумкин. Бу ҳақда унинг акаси, яқиндагина UFC'да дебют қилган Рамазон Темиров QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Рамазон Темировга UFC'дан жанг ташкил қилиб берган матчмейкерлар Азизбекнинг ҳам жангларини кузатиб бормоқда. Ҳозирда Азизбек Темировнинг Америка визасини узайтириш бўйича ишлар кетмоқда.
Рамазон Темировга кўра, Азизбек тез орада Америкада машғулот ўтказади ва келаси йил Дана Уайт “Contender series” мусобақасида жанг ўтказади. Агар, кичик Темиров “Contender series” турнирида муваффақиятли иштирок этса, катта эҳтимол билан UFC'га ўтади.
Маълумот учун, 26 ёшли Азизбек Темиров ҳозирда “Octagon” лигасида жанглар ўтказмоқда. Унинг MMA рекорди 5-0-0 ни ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь