Яна бир “учмас голланд” мавсум сўнгида фаолиятини якунлайди
Спорт
−
09 Март 2019
4374Ҳали ҳамон голлар уришда давом этаётган 36 ёшли Робин ван Перси мавсум сўнгида футбол билан хайрлашишини эълон қилди. Бу ҳақида голланд нашри Algemeen Dagblad хабар тарқатди.
“Афсуски ҳаммаси тугаяпти. Фикримни ўзгартирмоқчи эмасман. Жамоамизда етарлича иқтидорли ёш ўйинчилар бор. Энди уларга имкон бериш керак. “Фейеноорд” мен учун хайрлашув учрашуви ташкил қилишга тайёр. Мазкур ўйин ўтказиладиган кун эса менинг қароримга боғлиқ. Клубнинг менга нисбатан кўрсатаётган эътибори таҳсинга сазовор.” – деб айтиб ўтган ўз интервьюсида.
Маълумот учун, ван Перси жорий мавсум Голландия чемпионатининг 19та ўйинида қатнашиб, 14 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган ҳолда 4 марта голли узатмани амалга оширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь