Яна бир собиқ “Барселона” аъзоси Месси ва Бускетсга жамоадош бўлди

Спорт

image

“Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси Хорди Алба “Интер Майами”га ўтди. Бу ҳақда МЛС клуби матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 34 ёшли испаниялик футболчи билан шартнома 2024 йилнинг охиригача мўлжалланган, шартнома яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

“Хорди тезкор ва тажрибали футболчи, биз уни қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Ўн йилдан кўпроқ вақт давомида Алба мустаҳкам ҳимоявий ўйин ва ҳужумда фаоллик кўрсатди. У “Интер Майами”нинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришишда ёрдам беради”, дейди клуб спорт директори Крис Хендерсон.

Алба фаолияти давомида “Валенсия”, “Химнастик” ва “Барселона”да ўйнаган. У “кўк-анорранглилар” билан олти карра Испания чемпиони бўлган. Шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Испания терма жамоаси билан Европа чемпионати ва Миллатлар лигасида зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made