Яна бир соҳа вакилларининг ойлиги ошади
Жамият
−
13 Февраль 2020
16894Судларнинг моддий-техник шароитларини яхшилаш ва судьялар фаолиятининг ижтимоий кафолатлари кучайтирилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатга асосан янги тизим 2020 йил 1 майга қадар амалиётга жорий этилади.
Лойиҳада:
• судьялар ва суд ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўриш, бунинг учун бюджетда алоҳида сатрни ажратиш;
• судьялар ва суд ходимларининг иш ҳақини ошириш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормаларини қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартларга мослаштириш;
• янги қурилиши режалаштирилаётган суд биноларини илғор халқаро тажриба асосида лойиҳалаштириш, суд биноларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича дастурни тасдиқлаш;
• судьяларни қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилган хизмат уй-жойи олиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбарлар рўйхатига киритиш;
• судлар фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Молия вазирлиги.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь