Яна бир соҳа ходимларининг маоши оширилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди. Қарор билан мамлакатда ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш кўзда тутилган.

Ҳукуматнинг “Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туманлар Ободонлаштириш бошқармалари ҳамда департаментлар, ихтисослаштирилган бошқармалар, шунингдек махсус эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси:

•    Бошқарма бошлиғи - тариф коэффициенти 3,217

•    Бошқарма бошлиғи ўринбосари - 3,026

•    Бош муҳандис - 3,026

•    Бош бухгалтер, режа иқтисодиёт бўлим бошлиғи - 2,855

•    Бош иқтисодчи, бош агроном, бош механик, ландшафт бўйича бош дизайнер, бош энергетик - 2,855

•    Бўлим, хизмат, отряд ва участка бошлиқлари (кадрлар бўлими ва режа-иқтисод бўлимидан ташқари) - 2,685

•    Кадрлар бўлими бошлиғи - 2,354

•    Етакчи мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, ландшафт бўйича муҳандис, дендролог, ишлаб чиқувчи дизайнер, лойиҳа олди ҳужжатларни тайёрловчи, механик - 2,354

•    Мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, безатувчи рассом, механик, архитектор, юридик маслаҳатчи, флородизайнер, кадрлар бўлими инспекторлари - 2,037

Асосий ишлаб чиқариш ходимлари

•    6-разрядли ишчилар: Участка мастери, бригадир, катта диспетчер - 1,881

•    5-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь,  насос қурилмалари машинисти, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), юк ва махсус автомобиллар 1-класс ҳайдовчилари, асфальтбетончи, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, газ пайвандловчи, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, Авария бригадаси ишчиси, ишчи-безатувчи, автокран машинистлари, экскаватор ва компрессор машинисти, шиналарни ҳисобга олиш техниги,  ЁММ оператори, автотранспорт назоратчиси, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), ирригатор, автотранспорт диспетчери - 1,73

•    4-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь, насос қурилмалари машинисти, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор. электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), асфальтбетончи, газ пайвандловчи, стропалчи, созловчи механик, бульдозерчи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 2-класс ҳайдовчилари, қабристон назоратчиси, Авария бригадаси ишчиси, ободонлаштириш ишчиси, майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), шлангчи-пурковчи - 1,586

•    3-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), насос қурилмаси машинисти, токарь, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар. газ пайвандловчи, мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), юк ва махсус автомобиллар 3-класс ҳайдовчилари, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, электромоторлар моторчиси, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, боғбон, ташқи безак ишчиси, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, Авария бригадаси ишчиси, ЁММни қуювчи, майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), агротехник - 1,447

•    2-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, насос қурилмаси машинисти, токарь, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), асфальтбетончи, ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), газ пайвандловчи, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, бульдозерчи, дурадгор, боғбон, ташқи безак ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар, Авария бригадаси ишчиси, Ҳар хил ишларни бажарувчи ишчи - 1,316

•    1-разрядли ишчилар: ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, авточилангар, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), қабристон қоровули, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар, таъмирловчи-чилангар, насос қурилмаси машинисти, хар хил ишларни бажарувчи ишчи - 1,196.

Техник ходимлар

•    Омбор мудири, кассир, тиббий ҳамшира - 1,881

•    Раҳбар котибаси, иш юритувчи, диспетчер - 1,447

•    Хизмат кўрсатувчи ходимлар

•    Енгил автомобиль ҳайдовчиси - 1,316

•    Қоровул, бинолар фарроши - 1,0

Лавозимлар ва касблар (мутахассисликлар) рўйхати, шунингдек ишчиларнинг талаб қилинадиган малака разрядлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишилган ҳолда бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ходимларнинг узлуксиз иш стажидан келиб чиқиб штат жадвалида белгиланади;

Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади.

Ҳукуматнинг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 9-бандининг 8-хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари, Нукус шаҳри ва шаҳарлар – вилоят марказлари ободонлаштириш бошқармалари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида - республика) бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ходимларига - ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида устама белгиланади;

ободонлаштириш бошқармалари ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг 35 фоизи миқдорида компенсация тўланади;

фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун – лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланади.”

10-банд қуйидаги таҳрирда киритилади:

“10. Узлуксиз иш стажи қуйидаги ҳолатларда лавозимда ишлашга кирганда:

ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;

ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда”.

Аввалроқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ходимларининг маоши оширилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

маош ободошлаштириш

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг