Яна бир мамлакатда коронавирус аниқланди
Олам
−
14 Май 2020 25406 1 дақиқа
Узоқ вақт давомида янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолати учрамаган саноқли давлатлар сафида эътироф этиб келинган Лесото, афсуски ушбу рўйхатни тарк этди.
Африка жанубидаги Лесото давлатининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда янги турдаги коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганини маълум қилди.
9 май куни Жанубий Африка Республикаси ва Саудия Арабистонидан келган 81 киши ҳукумат томонидан коронавирусга тестдан ўтказилган. 12 май куни олинган тест натижалари сайёҳлардан бирида мусбат натижа берган.
Идорадан маълум қилишларича, бемор Яқин Шарқдан келган.Унда касалликнинг ҳеч қандай аломатлари кузатилмаган.
Лесото Африка иттифоқи таркибига кирувчи 55 давлат орасида ҳеч бўлмаганда 1 нафар COVID-19 билан зарарланган фуқароси аниқланган 54-мамлакатдир.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь