Яна бир мамлакат россиялик дипломатларни сургун қилди
Олам
−
05 Апрель 2022
7879Дания ҳукумати 15 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун, 5 апрель куни мамлакат Ташқи ишлар вазири Еппе Куфуд Ташқи сиёсат кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишидан сўнг маълум қилди.
“Ҳукумат 15 нафар рус разведкачини Даниядан чиқариб юбормоқда, улар келаси 14 кун ичида мамлакатни тарк этишлари керак”, дейди у.
Дания Ташқи ишлар вазирлигининг пресс-релизида айтилишича, қарор аллақачон Россиянинг қиролликдаги элчисига эълон қилинган.
Хабарда, шунингдек, Дания Москва билан дипломатик муносабатларни узишни истамаслиги, шу сабабли элчи ва бошқа бир қатор ходимлар чиқариб юборилмаслиги айтилади.
Маълумот ўрнида, кеча, 4 апрель куни Россиянинг Берлиндаги элчиси Германия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, Россия дипломатик миссиясининг 40 нафар ходими мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақида огоҳлантирилган. Шунингдек, Париж россиялик 35 дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилган.
Жорий йилнинг 29 март куни Европанинг бир қатор давлатлари, жумладан Бельгия, Нидерландия ва Ирландия Россиянинг Украинага ҳужуми фонида россиялик дипломатларни чиқариб юборишини маълум қилган. Маълумотларга кўра, 21 нафар россиялик дипломат Бельгияни, 17 нафари Нидерландияни, тўрт нафари Ирландияни тарк этиши керак.
LiveБарчаси