Яна бир маҳкум вафот этди. Кузатув камераларидаги ёзув қани?
3-саҳифа
−
08 Ноябрь 2022
14322Фарғонада вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум вафот этди. Вилоят ички ишлар бошқармаси унинг ўлимига юрак касаллигини сабаб сифатида келтирмоқда. Бу ҳақда бошқарманинг ахборот хизмати маълумот берди.
Хабарда айтилишича, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукми билан озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва пробация ҳисобига олинган маҳкум Р.Н. ўрнатилган чекловларни бузиб, белгиланган ҳудудни тарк этганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида у жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ушланган. Шу куни Р.Н Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 02:56 ларда маҳкум Р.Н ўзини ёмон ҳис қилгани учун у билан бирга сақланаётган С.Ю назоратчи ходимларни ёрдамга чақирган. Ҳибсхона ходимлари, муассасага ўрнатилган кузатув камераси орқали ҳолатни кўриб, зудлик билан тез-тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Муассасага етиб келган тиббиёт ходимлари, соат 03:16да маҳкумнинг ўлимини қайд этган.
“Қўқон туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлимининг дастлабки ташхисига кўра марҳум Р.Н.нинг ўлимига “юракни сурункали ишемик касаллиги, юрак тож қон-томирларининг ўткир етишмовчилиги” сабаб бўлган. Марҳумнинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаган”, дейилади вилоят ички ишлар бошқармаси хабарида.
Шунингдек, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган фуқаро бош қисмини хона ичидаги девор бурчагига урилиб олиб шифохонада вафот этгани ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармасига таяниб хабар берган эдик. Ички ишлар бошқармаси ўшанда исбот сифатида кузатув камерасидаги ёзувни оммага элон қилган эди.
LiveБарчаси