Яна бир боксчи Тайсон билан рингга кўтарилиш ниятида эканлигини айтди

Спорт 10011
image

Собиқ боксчи Жеймс Дуглас яна рингга кўтарилиб, собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсонга қарши жанг қилмоқчи. У бу ҳақда USA Today нашрига берган интервьюсида гапириб ўтди.

60 ёшли Дуглас Тайсон ва бошқа собиқ чемпион – Рой Жонс ўртасидаги кўргазмали жангни томоша қилганидан сўнг, реванш ўтказишни истаб қолган. 

“Албатта Майк билан яна жанг қилиш жуда яхши бўларди. Мен жангчиман ва ҳанузгача ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Бу яна битта жанг учун кифоя қилади”, деди Тайсоннинг 1990-йилларда унга қарши курашган собиқ рақиби.

1990 йил февраль ойида Дуглас Тайсонни кутилмаган нокаут билан мағлубиятга учратган эди. Оғир вазн тоифаси учта камар соҳиби бўлган Дуглас кейинги жангда Эвандер Холифилдга ютқазган.

Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Лос-Анжелесдаги (АҚШ) Staples Center аренасида бокс кечаси бўлиб ўтди. Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс ўртасидаги жанг дуранг билан якунланган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 335
Рейтинг: 3
t
×