Яна бир “Барселона” ҳужумчиси жамоасини ўзгартириши мумкин

Спорт

image

Англиянинг “Астон Вилла” клуби Испаниянинг “Барселона” клуби аъзоси Ферран Торресни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби “Барселона”га футболчи учун 20 миллион евро ва ўйин сифатига қараб бонус сифатида 10 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Каталонияликлар президенти Жоан Лапорта қанот ҳужумчисини 30 миллион евродан камига сотмоқчи эмас ва футболчи учун харидролардан белгиланган суммани талаб қилмоқда. Ҳозирда Усмон Дембеленинг ПСЖга ўтиши туфайли вазият янада мураккаблашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дембеле ПСЖга ўтаётгани ҳақида хабар берилганди. Дембеле жамоадошларига ПСЖга ўтишини айтган. Каталония клуби вингери парижликлар билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олган. Қайд этилишича, ПСЖ трансфер учун 50 миллион евро тўлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Астон Вилла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг