Яманда уруш тугадими? – БМТ вакили ҳисобот берди
Олам
−
16 Январь 2020
5717Ямандаги можаролар тарихда илк бор тинч даврни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг Яман бўйича махсус вакили Мартин Гриффитс маълум қилган.
“Мен ноябрь ойида Хавсизлик Кенгашига ҳаводаги жанглар 80 фоизга қисқаргани ҳақида гапирган эдим. Бу ўша пайтдаги муҳим ютуқ эди. Бугун уни сақлаб қолиш ва ҳатто яхшилашга ҳам эришилди. Январь ойи бошидан буён ҳали умуман авиазарбалар кузатилмади”, - деди Гриффитс.
Унинг сўзларига кўра, айрим жойларда ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. “Бироқ қуруқликдаги кучларнинг ҳаракати пасайган. Биз бу вазият сақланиб қолишидан умид қиламиз. Ушбу можаронинг энг тинч даврларидан бирига гувоҳ бўлиб турибмиз”, дея таъкидлаган Гриффитс.
Маълумот ўрнида: Ямандаги можаролар 2014 йилдан буён ҳукумат ва қўзғолончи-хусийлар ўртасида юз бериб келмоқда. 2015 йил Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция ҳукумат қўшинларига қўшилди. 2018 йилнинг декабрь ойида Стокгольмда БМТ шафелигида ўтган музокарада икки томон вакиллари илк бор учрашишган эди.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси