Яманда Исроилга қарши уруш учун сафарбарлик эълон қилинди (видео)
Олам
−
21 Декабрь 2023
14175Яман шимолида Ғазога жангчиларни юбориш мақсадида умумий сафарбарлик эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Унга кўра, "Ансор Аллоҳ" ҳаракати (ҳусийлар) ҳукмронлик қилаётган шимолий Яманда фаластинликлар томонидан Ғазо секторидаги жангларда қатнашиш учун кўнгиллилар жалб қилинмоқда.
"Сафарбарлик Фаластин халқини Исроил билан қуролли можарода қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилмоқда. Айни пайтда очилган ўқув лагерларида ўн минглаб ёшлар ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда", деган шиалар ҳаракати сиёсий бюроси вакили Хузам ал-Ассад.
Унинг айтишича, бу халқ ҳаракати бўлиб, Ғазодаги фаластинликларни АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Исроил геноцидидан ҳимоя қилиш учун юборилади.
Ал-Ассад "Яман Республикаси мунтазам армияга ва ривожланган ҳарбий салоҳиятга эга экани, шунинг учун ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган сафарбар қилинган одамлар мамлакат шимолидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслиги"ни қўшимча қилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15