Яман Саудия Aрабистони томон баллистик ракета йўллади

Олам

image

Саудия Aрабистони ҳаво мудофааси тизимлари Яман пойтахти Сана шаҳридан қироллик томон йўналган баллистик ракеталарни ушлаб олди ва йўқ қилди. Маълумотларга кўра, ракета Яман исёнчи ҳаракати тарафдорлари томонидан қўлланилган. Бу ҳақида Саудия Арабистонининг SAP ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотда келтирилишича, баллистик ракеталарни ушлаш маҳаллий вақт билан соат 00:30 (Тошкент вақти билан 22:30) бўлган. Таъкидланишича, ракеталарни учиришдан мақсад тинч фуқаролар ва уларнинг объектлари бўлган. “Бу халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш ҳисобланади”, дейилади нашрда.

Таъкидланишича, Саудия бошчилигидаги халқаро коалиция гуманитар қонунларга мувофиқ, ассоциацияга кирган мамлакатлар аҳолисини ҳимоя қилиш учун чораларни кўришда давом этади.

Маълумот ўрнида: Ямандаги можаролар 2014 йилдан буён ҳукумат ва қўзғолончи-хусийлар ўртасида юз бериб келмоқда. 2015 йил Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция ҳукумат қўшинларига қўшилди. 2018 йилнинг декабрь ойида Стокгольмда БМТ шафелигида ўтган музокарада икки томон вакиллари илк бор учрашишган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яман Саудия Aрабистони

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг