Яман қирғоқларида Исроилга тегишли кемага ҳужум қилинди 

Олам

image

Яман қирғоқларида Исроилнинг Zodiac Maritime компаниясига тегишли бўлган Central Park танкери қўлга олинди. Бу ҳақда Амбрей денгиз хавфсизлиги компаниясига таяниб, “Associated Press” хабар берди.

Қайд этилишича, Central Park кемаси Адан кўрфазида ҳужумга учраган. Ҳозирда танкерни ким олиб қочгани ҳақида маълумот йўқ.

Манбага кўра, Zodiac Maritime ҳужумни қароқчилар амалга оширганига шубҳа қилган. Операторнинг хабар беришича, кема экипажи Россия, Вьетнам, Болгария, Ҳиндистон, Грузия ва Филиппин фуқароларидан иборат. Танкерда фосфор кислотаси бор.

Zodiac Maritime танкерини ўғирлаб кетилганидан хабар топган  АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) вазиятга аралашган. USS Mason эсминеци номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраган Central Park кемасининг фавқулодда чақирувига жавоб қайтарган. Шундан сўнг беш нафар қуролланган шахс кемадан тушиб, кичик қайиқларида қочишга ҳаракат қилган. 

“USS Mason ҳужумчиларни таъқиб қилди, натижада улар ўзларини топширишди. Central Park экипажи хавфсиз”, дейилади CENTCOM баёнотда.

CENTCOM’нинг таъкидлашича, ҳодиса пайтида кемаларнинг ҳеч бири зарар кўрмаган. Шунингдек, Central Park танкерининг 22 экипаж аъзосидан ҳам ҳеч ким жабрланмаган.

"Денгиз хавфсизлиги минтақавий барқарорлик учун муҳим аҳамиятга эга. Биз иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан халқаро юк ташиш йўллари хавфсизлигини таъминлаш учун ишлашда давом этамиз", дейди CENTCOM раҳбари Майкл Курилл.

Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь куни Эронга алоқадор деб кўриладиган Ямандаги ҳусийлар Қизил денгизда Исроил кемаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилганди. Кейинроқ улар Адан кўрфази сувларида бортида 22 экипаж аъзоси бўлган “Galaxy Leader” юк кемасини эгаллаб олганди. Кейинчалик, Ҳинд океанида исроиллик миллиардерга тегишли контейнер кемасига Эроннинг учувчисиз самолёти ҳужум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Central Park кема Исроил Яман USS Mason

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг