Яман Бош вазири Москвага боради
Олам
−
26 Февраль
6006Яман ҳукумати раҳбари Аҳмад Авад бин Муборак бугун, 26 февраль куни Москвага боради ва у ерда бир неча учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда Яманнинг Москвадаги элчихонасига таяниб, ТАСС хабар берди.
"Бош вазир бугун кечқурун келиши кутилмоқда. У Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин, Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиши кутилмоқда", дея таъкидлади дипломатик миссия.
Маълумот учун, бин Муборак шу йилнинг 5 февралида Бош вазир этиб тайинланган. Бунгача у Яманнинг АҚШдаги элчиси ва БМТдаги доимий вакили ҳам бўлган. 2014 йил октябрь ойида бин Муборак янги ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланган эди, бироқ ҳусийларнинг қаршиликларидан сўнг у бу лавозимни қабул қилишдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, Ўтган ой охирида Россия Федерацияси Президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Муҳаммад Абдулсалом бошчилигидаги Ямандаги ҳусийлар ҳаракати делегацияси билан учрашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь