Яккасаройдаги ЙТҲда пиёда вафот этди
Жамият
−
13 сентябр 2019 7107 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида йўлнинг белгиланмаган жойдан югуриб кесиб ўтмоқчи бўлган эркак автомобиль босиб кетиши оқибатида вафот этди.
Кеча, 12 сентябрь куни соат 19:50да пойтахтнинг Яккасарой туманидаги кичик халқа автомобиль йўлида пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди.
"Мatiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси 26 ёшли Д.Ж. 61 ёшли пиёда И.М. ни уриб юборган.
Натижада тан жароҳатлари олган. И.М шифохонага олиб кетилаётганида ҳаётдан кўз юмган.
ЙТҲ сабаби: пиёда йўлни белгиланмаган жойдан югуриб кесиб ўтмоқчи бўлган.
Live
БарчасиИсроил дрони Ғазода автомобилга зарба берди
13 сентябр