Яккасаройда ип йигириш цехига ўт кетди
3-саҳифа
−
04 Январь 2605 1 дақиқа
Кеча, 3 январь куни Тошкент шаҳрида жойлашган ип йигириш цехида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 22:01 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасида жойлашган ип йигириш цехида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВББга хабар тушган. Шунга кўра, қутқарувчилар соат 22:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:39 да ўчирилган.
Билдирилишича, айтилган манзилда тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби, моддий зарар миқдори аниқланмоқда ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Cobalt бошқа автомобиль билан тўқнашиши оқибатида ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.