Яхши ният элчиси Приянка Чопра дунёга мурожаат билан чиқди
Олам
−
17 Февраль 2023
23268БМТнинг яхши ният элчиси ва Болливуд юлдузи Приянка Чопра дунё ҳамжамиятини Туркия ва Суриядаги даҳшатли зилзилалардан жабр кўрганларга барча зарур ёрдамни кўрсатишга чақирди.
“Бу фавқулодда чақириқ. Туркия ва Суриядаги болалар ва оилалар бизнинг ёрдамимизга муҳтож. Бу одамларнинг борадиган жойи йўқ, улар зудлик билан дори-дармонлар, чодирлар, ичимлик суви, озиқ-овқат ва гигиена воситаларига муҳтож”, дейди таниқли шахс UNICEF Instagram саҳифасида тарқатилган видеода.
Актрисанинг таъкидлашича, UNICEF аллақачон офат зонасида жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда.
“Сизнинг ёрдамингиз билан бизнинг ёрдамимиз янада кўпроқ одамларни қамраб олади. Келинг, кучларимизни бирлаштириб, уларга ёрдам берайлик”, дея қўшимча қилди БМТнинг яхши ният элчиси.
Аввалроқ Чопра ижтимоий тармоқдаги шахсий аккаунтлари орқали Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонларига ёрдам беришга чақирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь