Яқин Шарқдаги можаро сабаб авиачипталар нархи 10–15 фоизга қимматлашди
Олам
−
10:05 825 2 дақиқа
Яқин Шарқдаги можаро фонида дунё бўйлаб авиачипталар нархи одатдаги ёзги қимматлашувдан ташқари яна 10–15 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия Туроператорлар ассоциацияси раҳбари Майя Ломидзе Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми арафасида РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, можаронинг асосий таъсири нафақат минтақанинг туризм ва транзит йўналишлари тизимидан қисман чиқиб қолиши, балки жаҳон бозорида ёқилғи нархларининг ошиши билан ҳам боғлиқ.
Шу сабабли транспорт харажатлари ҳисобига турпакетлар нархининг кўтарилиши туризм соҳаси учун энг жиддий зарбалардан бирига айланган.
“Бу одатдаги ёзги нарх ошишидан ташқари яна тахминан 10–15 фоизни ташкил этади”, деган Ломидзе авиачипталар нархи қанчага қимматлагани ҳақидаги саволга жавобан.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда дунёнинг йирик авиакомпаниялари ёқилғи инқирози сабаб парвоз дастурларини қайта кўриб чиқмоқда.
“Парвозлар ҳажмининг қисқариши юқори талаб сақланиб қолаётган шароитда нархларнинг янада ошишига олиб келади”, дея қўшимча қилган у.
Маълумот учун, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми 3–6 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Исроилнинг Ливанга берган зарбалари сабабли АҚШ билан музокараларни вақтинча музлатгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинчалик АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг Вашингтон билан музокаралари тўхтатилгани ҳақидаги баёнотларини рад этган эди.
Live
Барчаси