Яқин кунларда яна зилзила бўладими? ФВВ маълумот берди
Жамият
−
23 Март 2023
29565Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила содир бўлиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарлар юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмас.
“Ўзбекистон сейсмик фаол зонада жойлашгани сабабли баъзида ер силкинишлари содир бўлади. Ҳар доим шундай бўлган”, дейилади хабарда.
Шу муносабат билан вазирлик аҳолини бундай ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирган.
Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Мазкур зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилиб, 5-6 баллни ташкил қилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда бугун, 23 март куни соат 1:07 да зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Тошкент вақти билан соат 01:07 да Тожикистонда зилзила содир бўлган. Ер силкиниши 5 баллга тенг бўлиб, унинг эпимаркази Тошкент шаҳридан 217 км жануби-шарқда бўлган. Бундан ташқари, тонги соат 07:53 да ҳам республика ҳудудида 2-3 балли зилзила қайд этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь