Тожикистонда яна зилзила бўлди. У Ўзбекистонда ҳам сезилди

Жамият

image

Бугун, 23 март куни соат 07:53 да Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди. 

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Тошкент вақти билан 07:53 да (23. 03. 2023 йил, Гринвич бўйича 02: 53 да) Тожикистонда зилзила содир бўлган. 

Зилзила координаталари: 
39,37 градус шимолий кенглик;
69,79 градус шарқий узунлик.
 
Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 15 км.  

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 216 км жанубий-шарқда. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: 
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 152 км.
Жиззах вилоятида 2 балл, 188 км.
Фарғона вилоятида 2 балл, 204 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 216 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 242 км.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 март куни соат 1:07 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг