Яқин кунларда Россиядан 8,5 мингга яқин фуқаро поездларда олиб келинади
Жамият
−
22 Октябрь 2020
4069Россиянинг Волгоград вилояти Волжский шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Волжский – Тошкент йўналишида поездлар сони тўққизтага етказилиб, жорий йил октябрь охири ва ноябрь бошида 8,5 мингга яқин ўзбекистонликни олиб келиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Волжский темир йўллари компанияси хабар бермоқда.
Поездлар “Волжский” бекатидан 22, 23, 25, 26, 28, 29, 31 октябрь ҳамда 1 ва 2 ноябрь кунлари Волжский – Тошкент йўналишида Россия вақти билан соат 21:57 да қатновни бошлайди.
Ҳар бир поезд таркибида 938 нафар йўловчига мўлжалланган 20 тадан вагон бўлиб, улар Россия ҳудуди бўйлаб тўхтамасдан ҳаракат қилади. Чипталар сотувда мавжуд.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15