Яқин ҳафталарда Ўрта Ер денгизида жазирама иссиқ бўлиши прогноз қилинди

Бу қизиқ

image

Келаётган икки ҳафта ичида Ўрта Ер денгизи минтақасидаги ҳарорат ўртача кўрсаткичдан беш даража Цельсийга ошади. Бундай прогноз кеча, 13 июль куни Женевада БМТнинг ихтисослашган муассасаси бўлган Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) томонидан эълон қилинди.

“Кейинги икки ҳафта давомида Гидрометеорология хизмати Ўрта Ер денгизи минтақасида ҳарорат меъёрдан юқори бўлишини тахмин қилинмоқда. Ҳафталик аномалия Цельсий бўйича бирдан беш даражагача бўлади. Кўп жойларда кунлик максимал кўрсаткичлар 35-40 даражадан ошади, яқин Шарқ ва Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган ҳудуларда 45 даража иссиққача бўлади. Иссиқ ҳаво ҳарорати август ойида ҳам давом этиши мумкин”, дейилади ташкилот баёнотида.

Шунингдек, метеорологлар ҳам бу борада иссиқ уриши ва ўрмон ёнғинлари хавфи ортиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

ЖМТ ҳисоботига кўра, Ўрта Ер денгизи юзасидаги ҳарорат яқин кунларда жуда юқори бўлади, баъзи ҳудудларда Цельсий бўйича 30 даражадан ошади. Ғарбий Ўрта Ер денгизида ҳарорат ўртача кўрсаткичдан тўрт даражадан юқори бўлиши кутилмоқда. Хусусан, Шимолий Африка ҳозирда юқори ҳароратдан азият чекмоқда. Марокаш Гидрометеорология хизмати мамлакатнинг Жанубий ҳудудларида ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли қизил хавф даражасини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг ихтисослашган Жаҳон метеорология ташкилоти ўтган ҳафтада ўртача ҳарорат Цельсий шкаласи бўйича +17,2 даража атрофида бўлганини ва дунё бўйлаб рекорд даражада иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқ Ўрта Ер денгизи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made