“Вафел чизмаси” ва сифатсиз бўёқлар. ЙҲХББ буни қандай изоҳлайди? (видео)
Жамият
−
20 Февраль 2020
7739Ўтган йилнинг ноябрь ойи ўрталарида пойтахт Тошкент йўлларида тирбандликни бартараф қилиш учун бир неча чорраҳаларда Сингапур тажрибаси бўлган “Вафел чизмаси” йўл чизмаси туширилганди.
Бироқ тажриба асосида қўлланган ушбу йўл чизиқлари 15 кунда икки марта ёмғир ёғганидан кейин ўчиб кетди. QALAMPIR.UZ мухбири айни шу масалада ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига юзланди. Хусусан, бўёқларнинг сифати, унга кетаётган маблағ масаласи кўтарилди.
“Вафел чизмаси” чет эл тажрибасида бор. Бизда бу чизма қонун ва йўл ҳаракати қоидаларига кирмаган. Буни тажриба тариқасида синадик. “Автойўл” қўмитаси қошида очилган “Ўзавтойўлбелги” деган корхона бор. Ҳозирда инвестиция жалб қилиб, йўлга сепиш учун сифатли бўёқлар ишлаб чиқарувчи завод қуриш кўзда тутилган. Ҳозир олаётган бўёқларимиз оддий. Чет элдан олиб келадиган бўёқлар яхши, лекин қиммат.
Бу ишлар параллел бўлиши керак. Ҳам бўёқ сифатли бўлиши, ҳам қонунга ўзгартириш киритиш лозим. Бу ўзининг самарасини берди. Ижтимоий тармоқларда “бизга ҳам чизиб беринглар, бизнинг чорраҳада ҳам тирбандлик бўлади” дейишаётганини ўқидик”, дейди ЙҲХББ масъули Жамшид Каримов.
У эндиликда бу чизмаларни оммавий қўллаш учун уч муҳим ишни амалга ошириш кераклигини айтиб ўтди.
“Биринчидан, қонун қоидаларимизга ўзгартириш киритишимиз керак, иккинчидан, одамларга тушунтиришимиз керак ва учинчидан, бўёғимиз сифатли бўлиши керак. Ҳаммаси бирга бўладиган иш”, дейди Каримов
У сифатсиз бўёққа кетаётган маблағ хусусида қисқагина қилиб, “тажриба ўтказишимиз керакку”, деб жавоб берди.
“Одамларнинг биринчи реакциясини кўрдингларку, кейин уларга маъқул бўлди. Бўёғи ўчиб кетди дегани бўлди тўхтаб қолди дегани эмас. Қонунларни ўзгартирмагандан кейин тўхтайдида”, деб муносабат билдирди Каримов.
LiveБарчаси