ЙҲХББ ҳайдовчи ва пиёдаларга мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси барча йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, республика ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин совиганлиги айни вақтларда музламаларни юзага келтирмоқда. Шу сабабли ҳайдовчилардан:

•    Заруратсиз транспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмаслик;

•    Зарурат билан чиққан вақтларида ҳам белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланиш;

•    Газ ва тормоз тепкисини кескин босмаслик; 

•    Пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик;

•    Барча автомобиль йўлларида, шаҳарлар марказларида, айниқса довон йўлларида етарлича паст тезликда ҳаракатланиб, эҳтиёткор бўлиши сўралган. 

“Яна бир бор заруратсиз автотранспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини сўраймиз”, дея таъкидланган мурожаат сўнггида.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙҲХББ

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг