Xорижга чиқиш тақиқини ечиб беришни ваъда қилган банкир ушланди

World

image

Андижонда тижорат банкининг ҳудудий бошқармасида ишловчи бош мутахассис фуқаронинг хорижга чиқишига қўйилган тақиқни ечиб бериш эвазига 5,5 миллион сўм олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида тижорат банкининг Андижон ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Б.У. фуқаро А.А. нинг банк кредити бўйича қарздорлиги сабаб Мажбурий ижро бюроси томонидан қўйилган хорижга чиқиш тақиқини ечиб беришни ваъда қилгани аниқланган. У мазкур хизмат эвазига 5,5 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Б.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ҳоким ёрдамчиси фуқародан пенсиясини кўпайтириб бериш эвазига 15 миллион сўм олиб, унинг 14,9 миллион сўмини қайтариб бераётган вақтида ушланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends