XIX асрга оид сирли кема Канада қирғоқларига чиқиб қолди (видео)
Бу қизиқ
−
03 Февраль
27782ХIХ асрга оид ёғоч кема корпусининг катта қисми Канаданинг Нюфаундленд ва Лабрадор провинцияси қирғоқларида топилди. Бу ҳақда CBC хабар бермоқда.
Чўкиб кетган кеманинг сирли қолдиқларини оролнинг жануби-ғарбий соҳилидаги Кейп-Рей қишлоғи яқинида яшовчи 21 ёшли Гордон Блекмор пайқаб қолган.
Блекморнинг таъкидлашича, жорий йилнинг 20 январь куни эрталаб у қуш овига чиқиб, қирғоқ яқинидаги соҳилда катта соя пайдо бўлганини кўради. Шундан буён Кейп-Рейга қадимий кема қолдиқларини кўриш учун тобора кўпроқ одамлар кела бошлайди.Нюфаундленд ва Лабрадор кема ҳалокатини муҳофаза қилиш жамияти президенти Нил Бургесс чўкиб кетган елканли кема 1800 йилларда қурилганига ишонишини айтди. У буни кема дизайнини тадқиқ қилиш билан аниқлаган. Кема қолдиғининг узунлиги тахминан 24 метрни ташкил қилади.
Шунингдек, у елканли кеманинг корпуси эман бўлиб чиқса, у Шимолий Америкадан ташқарида қурилган бўлишини ҳам таъкидлади. Мутахассиснинг фикрича, кема вайроналари 2022 йил 24 сентябрда ҳудудни босиб ўтган Феона бўрони ортидан юзага чиққан бўлиши мумкин.
Ўрганиш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арктикада қарийб икки асрлик кемалар топилган эди.
LiveБарчаси