Xiaomi капиталлашуви ўз тарихида илк бор 100 миллиард доллардан ошди

Технология 1839
image

Хитойнинг электрон ва маиший буюмлар ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси капиталлашуви ўз тарихида биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди

Бугун, 23 декабрь куни бўлиб ўтган савдолар натижасида компаниянинг Гонконг фонд биржасидаги акциялари 7,6 фоизга ўсган ва ҳар бир акция 4,1 долларни ташкил этган. Натижада компаниянинг капиталлашуви 103 миллиард доллар бўлган. 

Қайд этилишича, 2020 йил август ойида Xiaomi акциялари сентябрь ойидан бошлаб Hang Seng индексига киритилиши тўғрисида эълон қилингандан сўнг, акциялар кўрсаткичи кескин ўзгариб кетган. Ўшандан бери акциялар қиймати икки бараварга ошган. 

Маълумот учун, Xiaomi 2010 йилда ташкил этилган. Компания смартфонлар, планшетлар, шунингдек, "ақлли" уй жиҳозлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×