Xiaomi декабрда янги смартфон тақдимотини ўтказади

Технология 4670
image

Xiaomi компанияси янги смартфон тақдимоти ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Xiaomi India компаниясининг глобал вице-президенти Ману Кумар Жайн ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган. 

Бироқ, гаджетнинг ўзи ҳақида маълумот кўп эмас. У улкан қувватли батареяга эга бўлиши таъкидланган. Янги смартфон намойиш этиладиган тадбир жорий йилнинг 16 декабрига белгиланган.

Шуниси эътиборга лойиқки, Xiaomi компаниясининг рекламасида сўнгги ойда дунёда пайдо бўлган сирли монолитларнинг тасвирларидан фойдаланилган. Баннерларда кўк ва тўқ сариқ рангли устунлар устига "Redmi" ёзуви туширилган. Бироқ, компаниянинг сирли монолитлар билан қандай алоқаси борлиги тушунтирилмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 193
Рейтинг: 3
Теглар
t
×