WhatsApp янги функциясини тақдим этади

Технология

image
0:00
0:00
download

WhatsApp мессенжери яқин кунларда фойдаланувчиларга видеоларни тўғридан-тўғри хабар алмашиш иловасида ёзиб олиш ва юбориш имконини берувчи янги функцияни ишга туширади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Бундай тезкор видео хабарлар 60 сониягача давом этиши мумкин ва илованинг шифрлаш хизмати билан ҳимояланган.

"Бизнинг фикримизча, бу яхши лаҳзаларни ҳис-туйғулар билан баҳам кўришнинг қизиқарли усули бўлади. Хоҳ кимнидир туғилган куни билан табриклаш бўлсин, хоҳ ҳазил ёки хушхабарни етказиш", деди компания блог постида.

Янги хусусият платформада овозли хабар юборишга ўхшайди, деб қўшимча қилди компания. Аммо бу функция Instagram каби бошқа платформалардан фарқли равишда видеони қўл иштирокисиз ёзиб олишга имкон беради.

Маълумотларга кўра, янгиланишни иловага жорий этиш ишлари бошланди ва келгуси ҳафталарда ушбу имконият ҳамма учун мавжуд бўлади.

Эслатиб ўтамиз, WhatsApp июнь ойида бир қурилмада бир нечта аккаунтлардан фойдаланиш имконини берувчи функциясини қўшмоқчи эканлигини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

видео WhatsApp функция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made