WhatsApp эски смартфонларда ишлашни тўхтатди

Технология 1362
image

WhatsApp маъмурияти 1 февралдан бошлаб Android 2.3.7, iOS 8 ва ундан олдинги қурилмаларда мессенжерни қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Бу ҳақда WhatsApp веб-сайтида хабар берилди.

Gingerbread  деб номланувчи Android 2.3.7 операцион тизими 2010 йилда чиқарилган. У Samsung Galaxy S2 ва HTS Desire HD каби смартфонлар учун ишлатилган. Шунингдек, WhatsApp iPhone 4 смартфонларида ишлашни тўхтатади.

Маълумот ўрнида, WhatsApp мессенжери 2009 йил январь ойида оммага тақдим этилган. Ҳозирда бу месснжердан 1 миллиардан ортиқ одам кунига 70 миллиардга яқин хабар жўнатади.

2014 йил 19 февраль куни WhatsApp'ни Facebook 19 миллиард долларга сотиб олган.

Нуруллоҳ Шарипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3
Теглар
t
×