WhatsApp'да янги функция пайдо бўлади 

Технология

image

WhatsApp мессенжери гуруҳ сўровларини яратиш имкониятини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда WABetaInfo нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, мессенжернинг янги бета-версиясида компьютер учун 2.2215.1. гуруҳ сўровларида иккитадан 12 тагача жавоб вариантларини қўшиш мумкин бўлади. Овозларни яратиш усули ҳозирча ошкор этилмаган.

Ушбу функция WhatsApp'нинг Android ҳамда iOS учун бета-версияларида ишлаб чиқилмоқда, бироқ бета тестерлари учун чиқиш санаси айтилмаган. Нашр эса янгиланган интерфейснинг скриншотини кўрсатган. 

Таъкидланишича, гуруҳ сўровлари охиригача шифрлаш функциясини қўллаб-қувватлайди ва учинчи томонларнинг ҳеч бири овоз бериш мазмуни ҳақида билмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг