“Wednesday” сериалининг иккинчи мавсуми суратга олинади

Маданият-санъат

image

Интернет платформаларида тез фурсатда оммалашиб кетган “Wednesday” сериалининг иккинчи мавсуми суратга олинади. Бу ҳақда Netflix платформасида маълум қилинди.

Адамс оиласининг ақлли ва совуққон вакили ҳақида ҳикоя қилувчи  “Wednesday”нинг иккинчи мавсум чиқиш санаси маълум қилинмаган. Оммабоп сериалнинг давомини Amazon суратга олиши мумкинлиги айтилмоқда. Бунинг учун компания “MGM” студиясини 8,5 миллиард долларга сотиб олган.

Маълумот учун, сериалнинг дастлабки саккиз қисми 2022 йилнинг 23 ноябрида Netflix платформаси юзини кўрган эди. Сериал премьерасидан буён жами 752 миллион соат томоша қилинган. Бу ҳисоб сериал чиққанидан кейинги дастлабки 28 кунга асосланади. 

Шунингдек, сериал илк ҳафтанинг ўзидаёқ 341,2 миллион соат кўрилган. У 83 давлатда энг оммабоп сериалга айланган ва 93 мамлакатда энг кўп кўрилаётган сериалларнинг биринчи 10 талигига кирган.

Аввалроқ, “Wednesday” сериали услубида ишланган 5 фильмни бир жойга жамлаган эдик.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг