Wednesday ролини ўйнаган актриса вафот этди

Маданият-санъат

image

“Аддамслар оиласи” сериали биринчи марта экранлаштирилганда Wednesday ролини ижро этган актриса Лиза Лоринг 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Лорингнинг яқин дўсти, ёзувчи Лори Жейкобсон Facebook’даги саҳифасида Лоринг чекиш ва юқори қон босими туфайли келиб чиққан инсультни бошдан кечирганини ва у ўзининг сўнгги кунларида оиласи қуршовида бўлганини ёзган.

“Лоринг поп-маданият гобеленига сингиб кетган ва ҳар доим Wednesday сифатида қалбимизда қолади”, дея таъкидлаган Жейкобсон.

Лиза Лоринг 1964-1966 йиллар давомида суратга олинган “Аддамслар оиласи” телесериалида Wednesday ролини ижро этганда эндигина беш ёшда бўлган.

Маълумот учун, Лоринг 1958 йилда Маршалл оролларида туғилган. Кейинчалик онаси билан Гавайага, сўнгра Лос-Анжелесга кўчиб ўтган. У уч ёшида моделерлик қилишни бошлаган ва кўп ўтмай телевизордаги биринчи ролини “Доктор Килдэр”да ижро этган.

Эслатиб ўтамиз, “Wednesday” инглиз тилидаги сериаллар орасида умумий томоша соатлари бўйича Netflix платформасида рекордни ўрнатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг